Эрдоған Ўзбекистонга келишини маълум қилди

Туркия президенти кейинги ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған келаси ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Ислом ҳамкорлик ташкилотининг саммити шу ойда Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Биз ушбу саммитда қатнашамиз. Кейинги ҳафта биз Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрамиз. Бу энг муҳим вақтда жуда муҳим ташрифлар”, — деди Эрдоған журналистларга.

Бундан ташқари, Иброҳим Раиси ой охирида Туркияга келади. Музокаралар мавзуларидан бири Фаластин-Исроил можаро ҳудудидаги вазият бўлади, деди у.
“Исроил қонунбузарлигини жиловлай олмаган халқаро ҳамжамият, биринчи навбатда, ўз тамойилларини менсимайди. Фаластинликларнинг оммавий ўлдирилишига эътибор бермасликнинг ўзи етарли эмасдек, улар Исроилни қучоқлаб олиш ва уни яна ҳам кўпроқ болаларни ўлдиришга ундаш учун курашмоқда. Улар виждонини қамаб олган қамоқхоналар эртага улар учун уят деворларига айланади. Олдинлари рози бўлган қирғинлар эсга тушганда, бўйнини букадиган Ғарб давлатлари, Ғазо қирғинидаги хатти-ҳаракатлари шармандалиги билан эзилади", — деди у.