Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Қийин бўлади”: Украина ҚК Зеленскийни яқинлашаётган фалокатдан хабардор қилди

Украина қуролли кучлари жангчилари ўқ-дорилар етишмаслиги ва ҳаддан ташқари ҳолдан тойганидан шикоят қилмоқда, дейилади материалда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Украина қуролли кучлари қарши ҳужумининг жанубий йўналишда имкониятлари қолмади, деб хабар бермоқда Reuters америкалик ҳарбий эксперт Майкл Кофман ва Украина қуролли кучлари аскарларига таяниб.
“Умуман олганда, Украинанинг жанубдаги ҳужуми ё бутунлай тўхтади ёки тез орада шундай бўлади”, - дейди таҳлилчи Кофман.
Бундан ташқари, Украина қуролли кучлари жангчилари ўқ-дорилар етишмаслиги ва ҳаддан ташқари ҳолдан тойганидан шикоят қилмоқда, дейилади материалда. Украиналик ҳарбийлардан бирининг сўзларига кўра, можаронинг кейинги босқичи жуда қийин бўлади.
“Биз чарчадик <…> улар кўпроқ ва уларда кўпроқ ускуналар бор”, - деб тан олди Украина қуролли кучлари аскари.
Аввалроқ Украина қўшинлари бош қўмондони Валерий Залужний можаронинг боши берк кўчага кириб қолганини тан олиб, “катта эҳтимол билан, чуқур ва чиройли ютуқ бўлмаслигини” айтганди. Залужнийнинг сўзларига кўра, НАТО дарсликларига биноан, Украина қуролли кучлари Қримга етиб бориши учун тўрт ой етарли бўлиши керак эди.