Тошкентда NAUKA 0+ II халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда

NAUKA 0+ халқаро фестивали 4-5 ноябрь кунлари Тошкентда NAUKA 0+ Бутунроссия фестивали доирасида ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Тошкентда NAUKA 0+ II халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари қизиқарли маърузаларда қатнашишлари ҳамда денгиз тубида қандай хазиналар яширинганлиги ва океан тарихи қандай афсоналарга тўла эканлигини билиб олишлари, шунингдек, инсоният кўп асрлар давомида ҳалокатли вирусларга қандай қаршилик кўрсатгани ва кўринмас душманни бўйсундиришни ўрганганини эшитишлари мумкин.
Фестиваль доирасида, шунингдек, 3D босиб чиқариш технологияларидан фойдаланган ҳолда орган тўқималари ва озиқ-овқат маҳсулотларини чоп этишга қодир бўлган Россиянинг ноёб инновацион биопринтери “Fredson” намойиш этиладиган илмий-оммабоп кўргазма ҳам бўлиб ўтмоқда.
NAUKA 0+ халқаро фестивали 4-5 ноябрь кунлари Тошкентда NAUKA 0+ Бутунроссия фестивали доирасида ўтказилмоқда. Бу йил у Россия, Беларусь ва Хитойда ўтказилган.
Фестиваль халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Тошкент ва Москва ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Маълумот учун, Бутунроссия фан фестивали Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий ташаббуси билан 2006 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Тадбир дунёда илм-фанни оммалаштириш соҳасидаги энг йирик таълим лойиҳаларидан бири ҳисобланади.