Қишлоқ хўжалиги вазири ФАО билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Кеча, 3 ноябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Марказий Осиёдаги раҳбари Виорел Гуцу билан музокара ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
3-4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳри “Silk Road Samarkand” сайёҳлик маркази XVI Верона Евроосиё иқтисодий форумига мезбонлик қилмоқда.
Учрашув форум доирасида ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди. Сўнгги йиллардаги сиёсий ва техник даражадаги ҳамкорлик масалаларига тўхтаб ўтилди.
Бундан ташқари, сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда муҳокама қилинган ташаббусларни амалга ошириш бўйича кейинги амалий қадамлар белгилаб олинди.
Шунингдек, Афғонистонда қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш ҳамда ривожлантириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.