Бугун пойтахтнинг 2 туманида “свет” қисман ўчирилди

Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 05:00 дан 18:00 га қадар ўчирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Бугун, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 05:00 дан 18:00 га қадар ўчирилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ бўлган юқори кучланишли “Юнусобод” подстанциясидаги мавжуд 40 000 кВА бўлган трансформатор қуввати 63 000 кВА бўлган юқори кучланишли янги трансформаторга алмаштирилади.
Электр қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида ҳудуддаги 110/10/6 кВли “Бешқўрғон” ва 110/6 кВли Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 ДОК, 110/6 кВли “Зенит” подстанциялари вақтинча ўчирилади.
Олмазор туманидаги: 21-сонли оилавий поликлиника, АТС-248, Руҳий касалликлар шифохонаси, Тери –дерматовенерология диспансери, мактаб, тадбиркорлик субъектлари, "Иброҳим ота", "Тараққиёт" МФЙ, "Мирпўлатова" МФЙ, "Қорасарой" МФЙ, "О.Ҳотамова" МФЙ, "Ҳасанбой" МФЙларида ҳамда Ибрагимова, Қорасарой, Чуқурсой, Шифокорлар шаҳарчаси, Охунбобоев мавзе ва даҳаларида жойлашган аҳоли хонадонларида электр энергияси ўчирилди.
Юнусобод туманидаги: 6, 7, 8 ва 9-даҳалари, "Исломобод", "Тикланиш", "Ҳасанбой", "Катта Ҳасанбой", "Регистон", "Иттифоқ", "Аҳроробод" МФЙларида, "Ҳасанбой" мавзесида, "Корзинка" савдо комплексида, тадбиркорлик субъектлари, мактаб ва кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси ўчирилди.