ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Қозоғистонда бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз поёнига етди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Йигитлар ўртасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтиб, боксчилар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди.
Олтин медаль:
-54 кг: Самандар Олимов;
-67 кг: Шавкатжон Болтаев;
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев;
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев;
-86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов.
Кумуш медаль:
-60 кг: Саят Илясов;
+92 кг: Шаҳзод Полвонов.
Бронза медаль:
-48 кг: Муҳаммадғиёс Собитхонов.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (йигитлар ва қизлар) мазкур қитъа биринчилигида 4 та олтин, 7 та кумуш ва 11 та бронза, ёшлар эса 8 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришди.