Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

Дарсликлар 2023-2024 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицейларни битирувчи ўқувчилар ва бошқа абитуриентларнинг ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди. Бу хақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун ўқишга тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган.
Дарсликлар 2023-2024 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицейларни битирувчи ўқувчилар ва бошқа абитуриентларнинг ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.
Ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати билан https://uzbmb.uz/info/textbooks манзили орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда танишиш мумкин.