Ўзбекистон президенти “Турк дунёсининг олий ордени” билан тақдирланди - фото

Туркий давлатлар ташкилоти Давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Шавкат Мирзиёевга юксак мукофот топширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) юксак мукофоти – “Туркий дунёнинг олий ордени” билан тақдирланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Турк дунёсининг олий ордени”
Ўзбекистон етакчиси туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун бу мукофотга сазовор кўрилган.
Орденни тантанали топшириш маросими Остонада ташкилот давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Мукофотни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топширди.
Ўзбекистон президенти “Турк дунёсининг олий ордени” билан тақдирланди
“Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан, - деди маросимда Мирзиёев ҳамкасбларга миннатдорлик билдириб.
Ўзбекистон президенти “Турк дунёсининг олий ордени” билан тақдирланди
Эслатиб ўтамиз, Остонада ТДТнинг ўнинчи саммити бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.
Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида қандай таклифларни илгари сурди?