ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида “Air Samarkand” авиакомпаниясининг илк самолёти кутиб олинди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Кеча, 2 ноябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 17:30 да янги “Air Samarkand” маҳаллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. 277 та эконом ва 36 та бизнес-классда ўриндиқларга эга Airbus A330-300 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.
В аэропорту Самарканда встретили первый борт авиакомпании Air Samarkand
© “Uzbekistan Airports”
Таъкидланишича, Airbus A330-300 ўз авиапаркини кенгайтиришни давом эттиради. Хусусан, яқин кунларда самолётлар парки иккинчи — ўрта масофали Airbus А321 билан тўлдирилади.
В аэропорту Самарканда встретили первый борт авиакомпании Air Samarkand
© “Uzbekistan Airports”
В аэропорту Самарканда встретили первый борт авиакомпании Air Samarkand
© “Uzbekistan Airports”
Умуман олганда, 2023 йил охирига қадар компания 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда. Куз-қиш мавсумида авиаташувчи Самарқанддан қатор хорижий йўналишларга, жумладан, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Туркия ва Хитой шаҳарларига мунтазам ва чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
“Air Samarkand” 2022 йилда ташкил этилган Ўзбекистон авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Самарқанд шаҳрида жойлашган.