ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Россия ИИВ ноқонуний мигрантларга айрим хизмат кўрсатишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжат яқин орада кўриб чиқилиши учун Россия Давлат думасига киритилади.
“Қонун лойиҳаси ноқонуний мигрантларга банк ҳисоб-рақамини очиш, яъни пул ўтказиш йўли ёпилади, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш, никоҳ ва бирор бир мулкни рўйхатдан ўтказиш каби хизматларни кўрсатишни тақиқлашни назарда тутади”, - деди Казакова.
Казакова бундай чоралар ноқонуний мигрантларни аниқлаш ва уларни Россиядан чиқариб юборишга кўмаклашишини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда хорижликлар “Госуслуги” орқали миграция рўйхатидан ўтишлари мумкин бўлгани хабар қилинган эди.