ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Президент бу фикрни Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқида илгари сурди.
“Ташкилот доирасида ўзаро ҳурмат, ишонч ва очиқлик тамойилларини мустаҳкамлаш, биргаликда турли тўсиқларни самарали енгиб ўтиш бош мақсадимиздир. Шу муносабат билан туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш зарур деб ҳисоблайман”, - деди Мирзиёев.
Маълумот учун, Остонада Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилмоқда.