“Minuteman III” қитъалараро баллистик ракетаси синовлар чоғида 1 ноябрь куни Американинг Ванденберг (Калифорния штати) ҳарбий базасидан учирилди ва кўп ўтмай Тинч океани устида “кутилмаган аномалия туфайли” портлаб кетди.
Учиришдан олдин Пентаган маълум қилган эдики, “Minuteman III” синовлари “стратегик хавфсизлик тизимнинг ишончлигини тасдиқлаши” ва “русларга жавоб” бўлиши шарт. Бунда шуни инобатга олмоқ керакки, 25 октябрь куни Россия стратегик кучларининг душманнинг эҳтимолий ядровий ҳужумига жавобан машқлари чоғида баллистик ва қанотли ракеталар муваффақиятли учирилган эди. 1 ноябрдаги синовлар якуни Америка стратегик ядро кучларининг ишончлигига катта шубҳа уйғотди. Пентагоннинг жавоби ишончсиз.
“Minuteman III” қитъалараро баллистик ракетаси Тинч океанига биринчи марта қулаётгани йўқ. Хусусан, 2022 йил июлида қитъалараро ракета учирилгандан бир неча сония ўтиб ишдан чиқди. 2021 йилда аниқланмаган сабабларга кўра ракета ерда бўлган пайтдаёқ синов тариқаси учириш тўхтатилган. 2018 йилда ракетанинг Тинч океани устидаги “аномал” парвози тўхтатилган. XXI асрдаги “Minuteman III” синовларининг ярми муваффақиятсиз бўлган, ва бу ажабланарли эмас. Ракета 1970 йилдан буён фойдаланишда, унинг ёшини модернизациялар билан ёшартириб бўлмайди.
Пентагон бешта штат ҳудудида жойлаштирилган 400 та парвоз масофаси 13 000 км бўлган “Minuteman III” қитъалараро баллистик ракетасига эга. Ҳар бир 39 тонналик ракета оғирлиги 1,1 тонна бўлган битта каллак билан жиҳозланган. Бу АҚШ ядро учлигиниг асосий ва энг заиф бўғинидир.
АҚШ Стратегик қўмондонлиги раҳбари Чарльз Ричард аввалроқ Сенат ва Оқ уй маъмуриятини огоҳлантирганди: “Сиз “Minuteman III” умрини узайтири олмайсиз... ракеталар шунчалик эски, улар конструкторлари аллақачон оламдан ўтган, амалдаги муҳандислар эса ҳатто зарурий техник ҳужжатларга эга эмас”. Ўрнини алмаштиришнинг фурсати етган.
Қитъалараро баллистик ракеталар кучи таққослашда аниқланади
“LGM-35 Sentinel” қитъалараро баллистик ракеталар янги тизимини “Northrop Grumman ва Lockheed Martin” корпорацияси ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа қиймати – 256 миллиард доллар. Бош қисмини ишлаб чиқаришни бошлаш ва “LGM-35 Sentinel” оператив тайёрлигига эришиш 2039 йил октябрида мўлжалланган – америкаликларнинг Россиянинг ракетага қарши С-500 "Прометей" ва бошқа ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари муваффақиятига эришишда технологик муаммоларни ҳал этмаганини инобат олиб, унинг истиқболи узоқ ва ноаниқ.
Стратегик ядро қуролларини такомиллаштириш борасида Россия Америкадан ўн йилларча ўзиб кетган. Россиянинг “Сармат” қитъалараро баллистик ракетаси ва Американинг муқобил “Minuteman III” ракетасини таққослаш АҚШнинг технологик устунлиги ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик бўрттириб юборилганини фаҳмлашга имкон беради.
Парвоз массаси 210 тонна бўлган битта “Сармат” Ер шарининг ҳар қандай қутби орқали 7,5 ядро мегатоннани элтиш ва агрессор давлатнинг 35 миллиондан зиёд фуқаросини йўқ қилишга қодир. 10 та бундай ракета эса ҳар қандай мамлакатни бутунлигича йўқ қилади. Қитъалараро баллистик ракетанинг жанговар диапозони анча кенгайтирилган, “Авангард” гипертовушли блоклари 28 Мах (33 минг км/соатгача) тезликгача режалаштириши мумкин.
“Minuteman III” нисбатан технологик муваффақият унча юқори. АҚШ илғор қурол-аслаҳа ишлаб чиқишда сурункали ортда қолмоқда.
“Сармат” жанговар қудрати ва мукаммаллиги билан афсонавий “Воевода” қитъалараро баллистик ракетасини ортда қолдирди.
Америка “реактив тиш кавлагичи” Россия “Сарматига” рақобатчи эмас, аммо АҚШнинг ядровий учлигининг бошқа қисмлари ҳам мукаммал бўлишигача анча бор.
Модернизация қилинган Вьетнам уруши фахрийси “B-52 Stratofortress” 70 ёшдан ошиб қолди. “B-1 Lancer” оғир бомбардимончилар 1985 йилдан буён фойдаланишда, ядро қуролига эга эмас ва техник муаммоларга кўра 90 фоизга жанговар ҳолатга тайёр эмас.
Йигирматача “B-2 Spirit” бомбардимончилари (ҳар бири 2 миллиард доллардан) 40 йил илгари Москва бўйлаб ядровий зарба бериш учун ясалганди, бироқ улар ўта танноз. “Лансер" ва "Спирит"лар тез орада сафдан чиқарилади ва янги “B-21 Raider” стратегик бомбардимончилари уларнинг ўрнини босмайди, чунки ҳали қурилмаган ва шунчаки прототип. Вақт ўтиши билан АҚШ ядро учлиги (Франция ва Британияда бўлгани каби) йўқ бўлиши мумкин. “Ohio” ва “Columbia” сувости кемаларидаги “Trident II D5” қитъалараро баллистик ракеталар қолади холос.
Россия Стратегик ядро кучларининг СНВ-3 шартномасига кўра (Россия ҳозирча амал қилаётган) охирги остонаси – жойлаштирилган 700 та қитъалараро баллистик ракеталарнинг ишга тушириш қурилмалари ва 1550 та жанговар блок. Улардан 60 фоизи доимий шайликдаги стратегик аҳамиятдаги ракета қўшинлари шахта ва мобил комплекслари. Россия стратегик ядро кучларининг замонавий юқори технологияли даражаси 83 фоиздан зиёд.