ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Росатом бош директори Алексей Лихачёв Беларус президенти Александр Лукашенкога Беларус АЭС фойдаланишга тайёрлигини билдирувчи рамзий паспортини топширди. Беларус президенти матбуот хизмати хабарига асосан.
“Хизмат муддати камида 60 йил. Бизнинг ҳисоб-китобга кўра у 100 йилгача ишлайди”, - деди Лихачёв ишонч билан.
Лихачёв айтишига кўра, россиялик мутахассислар БелАЭСни қуришда "ўзи учун" қургандек маъсулиятли муносабатда бўлишган ва келажак фойдаланиш ҳамда бутловчи қисмлар етказиб беришда ҳам муносабат худди шундай бўлади.
Беларус президентининг келажакда яна қаерда АЭС қуриш мумкинлиги ҳақидаги саволига Росатом етакчиси қуйидагича жавоб берди.
Аммо келажак учун режалар тузаётганда, биз ўнлаб йиллар эмас, балки 60-70 йиллик истиқболларга асосланиб режалаштиришимиз керак, дейди Алексей Лихачёв. Мисол учун, келажакда электро транспорт ҳаракати юқори даражада ривожланиши аллақачон аниқ ва бунинг учун қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш керак бўлади.
"Шу маънода барқарор яшил ядро энергетикаси ҳатто электр двигателлари учун ҳам асосдир. Бунинг учун тегишли ёқилғи қуйиш шохобчалари ва механизмлар керак. Бу ерда биз Беларусдан ўрганишимиз керак бўлган кўп нарса бор. Сиз бу борада олдинга интиляпсиз", - деди Росатом раҳбари.
Шунингдек, у Беларус томонига республикада гигафабрика ва ядро тиббиёти маркази ташкил этишни таклиф қилди.
Маълумот учун, БелАЭСнинг биринчи блоки 2020 йил 7 ноябрда ишга тушган эди. Энергетика вазири Виктор Каранкевич яқинда маълум қилишига кўра, биринчи энергия блоки тармоққа уланганидан шу кунга қадар 20,6 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарган. Бу 5,5 миллиард куб метр табиий газнинг ўрнини босади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг кузида Беларус АЭСнинг иккинчи энергоблокини тижорат мақсадларида фойдаланишга топшириш керак. Беларус ЕОИИ ягона энерегетика бозори орқали Россия ва ЕОИИ мамлакатларига электр энергиясини етказиб бериш имкониятига эга бўлади. Бу эса Беларуснинг Болтиқбўйи давлатларининг 2025 йилда БРEЛЛ энергетика ҳалқасидан чиқишидан кўрилган йўқотишларни қоплаш имконини беради.