ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунга имзо чекди.
Битим Анқара шаҳрида 2023 йил 16 мартда имзоланган эди.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистоннинг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини битимда назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан, унинг бошланғич капиталидаги 2 000 та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи эканлиги белгиланди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги битимнинг бажарилиши учун масъул ваколатли орган этиб, Марказий банк битим бўйича депозитарий функциясини бажариши белгиланди.