ТОШКЕНТ, 02 ноя — Sputnik. Тошкент аэропортида "Turkish Airlines" авиакомпаниясининг барча рейслари бекор қилинди, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".
Қайд этилишича, авиакомпанияинг рўйхатдан ўтиш тизимида носозлик бўлган. Шу сабабли 1-2 ноябрь кунларидаги парвозлар бекор қилинган.
Бекор бўлган рейслар рўйхати:
1 ноябрь: THY-4331 Тошкент – Истанбул (рўйхатдан ўтган 70 нафар йўловчи меҳмонхонага жойлаштирилган), THY -370 Истанбул – Тошкент, THY -364 Истанбул – Тошкент.
2 ноябрь: THY -371 Тошкент – Истанбул, THY -365 Тошкент – Истанбул.
Хабарда парвозлар ҳақида қўшимча маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилган.
РИА Новостига кўра, Истанбул халқаро аэропортида бронлаш тизимидаги муаммолар туфайли ўнлаб рейслар бекор қилинган. Турк ҳаво йўлларининг маълум қилишича, кейинроқ брон қилиш тизимидаги носозлик бартараф этилган.