Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 6 ноябрдан бошланади

Таъкидланишича, 3 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Жорий йил 6 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Муҳтарам фуқароларимизнинг кўплаб мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида 3 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади”, - дейилади хабарда.

Иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирон-бир муаммо ва носозликлар аниқланса 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига ёки ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мурожаат қилиш сўралган.