Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида “йўл харитаси” имзоланди

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари учрашишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган “йўл харитаси” имзоланди. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Бахтиёр Саидов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Бахтиёр Саидов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди

“Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлиги кўплаб соҳаларда ижобий суръат касб этаётганини қайд этдик, бўлажак олий ва юқори даражадаги кун тартибимизни кўриб чиқдик ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича 2023-2024-йилларга мўлжалланган “йўл харитаси”ни имзоладик”, — деб ёзади вазир.

Маълумот учун, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) бош котиби форумида иштирок этди.