“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Истанбул аэропортидаги парвозларни давом эттирмоқда

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва бошқа авиакомпания самолётлари Истанбул халқаро аэропортидаги парвозларини ўз режасига биноан давом эттирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент аэропортида "Turkish Airlines" авиакомпаниясининг барча рейслари бекор қилинганди. Авиакомпаниянинг рўйхатдан ўтиш тизимида носозлик бўлгани маълум қилинганди.