Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ғарб Зеленскийнинг ўрнига номзод тайёрламоқда — Рогов

Роговнинг сўзларига кўра, Залужний Ғарб жамоатчилигига ўзини “ақлдан озган Зеленский”дан кўра мувозанатлироқ сиёсатчи сифатида кўрсатмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. “Биз Россия билан биргамиз” Запорожье жамоат ҳаракати раҳбари Владимир Роговнинг фикрича, Ғарб Украина қўшинлари бош қўмондони Валерий Залужнийга умид қилиб, Владимир Зеленскийнинг ўрнига номзод тайёрламоқда.

“Ғарб Залужнийга умид қилиб, уни Зеленскийнинг ўрнига тайёрламоқда. Шунинг учун ҳам Ғарб матбуотида Залужнийнинг баёнотлари нашр этилади, у ерда у фронт чизиғида содир бўлаётган воқеаларга аниқ ва адекват баҳо беради, айнан у Зеленский кетганидан кейин диалогга ва ҳокимиятни қайта форматлашга тайёр эканлигини кўрсатади”, — деди Рогов РИА Новостига.

Унинг сўзларига кўра, Залужний Ғарб жамоатчилигига ўзини “ақлдан озган Зеленский”дан кўра мувозанатлироқ сиёсатчи сифатида кўрсатиб, қарама-қарши ўйнашга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ Залужний можаронинг боши берк кўчага кириб қолганини тан олиб, “катта эҳтимол билан, чуқур ва чиройли ютуқ бўлмаслигини” айтганди. Залужнийнинг сўзларига кўра, НАТО дарсликларига биноан, Украина қуролли кучлари Қримга етиб бориши учун тўрт ой етарли бўлиши керак эди.