ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. ЕОИИ ва ШҲТ ўртасидаги ҳамкорлик Катта Евроосиёда узлуксиз транспорт маконини шакллантириш имконини беради, деди Тошкентда бўлиб ўтаётган Транспорт форумида ЕИК транспорт вазири Арзибек Кожошев.
“ЕОИИ ва ШҲТ ўртасидаги яқинроқ ва самаралироқ ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳият мавжуд бўлиб, бу бизга Катта Евроосиё ҳудудида очиқ, адолатли асосда, суверенитет ва миллий манфаатларни ҳурмат қилган ҳолда, босқичма-босқич “чоксиз транспорт маконини” шакллантириш имконини беради", - деди форумда сўзга чиққан Кожошев.
ЕИК вазири, шунингдек, ШҲТ ва ЕОИИ ўртасида ўзаро манфаатли шериклик муҳитини шакллантириш ушбу интеграция бирлашмалари мамлакатлари транспорт комплекслари самарадорлигини сезиларли даражада оширишини ва ҳуқуқий тартибга солишни уйғунлаштиришга ёрдам беришини таъкидлади.
© ЕЭК
Вазир фикрига кўра, бу, шунингдек, минтақа мамлакатлари билан биргаликда янги ҳамкорлик алоқаларини қуриш, инфратузилмани ривожлантириш, иқтисодий ривожланиш учун ресурслар оқимини таъминлайдиган янги логистика йўналишлари ва товарлар етказиб бериш янги занжирларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни белгилашга ёрдам беради.
Форум доирасида Арзибек Кожошев ва ШҲТ бош котиби ўринбосари Сохаил Хон ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди, унда транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. ЕИК вазири келгусида ШҲТ ва ЕОИИ давлатларининг қўшма вазирлар йиғилишини ўтказиш муҳимлигини қайд этди.
Форумда ШҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.