ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 14,58 сўмга қимматлашди ва 12 249,00 сўмни ташкил қилди. Евро бирданига 130,21 сўмга тушди ва 12 921,47 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 1,68 сўмга арзонлашиб, 131,53 сўмни ташкил қилди.