Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Имом Бухорий мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди, бўлажак пардозлаш намуналарини кўздан кечирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Ташриф давомида Қуръон тиловат қилинди, Аллоҳдан Ўзбекистон ҳалқи учун тинчлик-осойишталик ва хайру барака тилаб дуо қилинди.
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Президент бўлажак пардозлаш намуналарини кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевинг 2019 йилги ташрифи давомида Имом Бухорий мажмуаси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилиниши ҳамда мажмуа ҳудудида 4 минорали, 8 минг ўринли ҳашаматли масжид қурилиши хабар берилган эди.
Ундан ташқари, мажмуа атрофида маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий меҳмонхоналар маиший хизмат шохобчалари қурилиши ҳам белгиланган эди.
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди