Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон президенти администрациясида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти администрациясида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Гайратулла Хабибуллаевич Ёзиев - Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ёзиев Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Кахраман Раматуллаевич Сариев - президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Сариев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Улуғбек Исломович Мухаммадиев - президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - президент Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Мухаммадиев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Умар Сапаевич Исмаилов - президент Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Исмаилов президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Президент администрациясида қатор янги тайинловлар амалга оширилди