Нишон туманига янги ҳоким тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Нишон туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Тоғаев Ботир Нормаҳмадовични Нишон тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Ботир Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Тайинловга қадар қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У илгари Қамаши тумани ҳокими сифатида ҳам фаолият кўрсатган.