Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

НАТО янги қурол-яроғ етказиб бераётганига қарамай, Украина мағлуб бўлмоқда – Шойгу

Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг кучи тугаб боряпти, шахсий таркибнинг руҳи чўкмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. НАТО янги турдаги қурол-яроғ етказиб бераётганига қарамай, Киев мағлуб бўлмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“НАТОнинг янги турдаги қурол-аслаҳалари етказиб берилаётганига қарамай, Киев режими мағлубиятга учрамоқда. Россия қўшинлари гуруҳи душманга самарали зарба бериб, фаол мудофаани давом эттирмоқда”, - деди Шойгу вазирлик йиғилишида.
Унинг аниқлик киритишича, Украина армияси Запорожье, Донецк ва Херсон йўналишларида умидсизлик билан ва муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринмоқда. Бу Украина армиясидаги катта йўқотишларга сабаб бўлмоқда.
“Украина Қуролли кучларининг кучи тугаб боряпти, шахсий таркибнинг руҳи чўкмоқда”, - дея қайд этди Шойгу.
Россия вазирининг сўзларига кўра, Россия қўшинлари олға силжиб, мақбул позицияларни эгалламоқда.
Шойгу Россия кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими самарали ишлаётганини ҳам қайд этди. Ўтган ой давомида душманнинг 1400 тадан зиёд ҳаво ҳужуми, жумладан, 37 та самолёт ва 6 та ATACMS ракетаси йўқ қилинган.
Украина 4 июндан буён Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида қарши ҳужум уюштириб, жангга НАТО тайёрлаган бригадаларга ташлаган. Россия президенти Владимир Путин Украина ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаганини таъкидлаганди. Россия эса махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш йўлида хотиржам бормоқда ва унинг вазифалари бажарилади.