ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Украина можаросининг бошиданоқ Ғарб Киевнинг ғалабасига умид қилмаган. Бу ҳақида РИА Новости "Onet" нашрига таяниб хабар берди.
“Америка элитаси Украинага қандай ёрдам кўрсатишга тайёр эканликлари борасида келиша олмайди. Бу, ўз навбатида, Вашингтонда Украина қарши ҳужумининг муваффақиятсизлиги кутилганми ёки режалаштирилганми деб ўйлашга ундайди”, — дейилади хабарда.
Муаллифнинг таъкидлашича, буни Қўшма Штатлар ҳеч қачон бундай қурол тизимларини ёки рус қўшинларининг мағлубиятига олиб келиши мумкин бўлган миқдорда етказиб бериш тарафдори бўлмагани тасдиқлайди.
Айрим давлатларнинг Россиянинг обрўсини йўқотиш ҳақидаги орзулари жаҳон сиёсатининг асосларига зиддир, чунки бу мамлакат жуда катта обрўга эга. Шундай қилиб, бу Москванинг Украина можаросида сўзсиз мағлуб бўлиш вариантини имконсиз қилади, дея хулоса қилади муаллиф.