ТОШКEНТ, 1 ноя – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) йил бошидан буён қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархлари пасайган, дея хабар бермоқда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) статистика департаменти.
2023 йилнинг сентябрь ойида ЕОИИда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархи индекси 2022 йилнинг декабрига нисбатан 0,7 фоизга пасайган.
Нархлар пасайиши асосан ўсимлик маҳсулотлари таннархида кузатилмоқда -6%. Чорвачилик маҳсулотлари нархи эса, аксинча, 3,1 фоизга ошган.
ЕОИИ да қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархи пасайиши:
Арманистонда 31,2% га,
Беларусияда 8,4% га,
Қозоғистонда 5,6% га,
Қирғизистонда 1,7% га.
Россияда нархлар 1,5% га ошган.
ШУ билан бирга сентябрда ЕОИИда 2023 йилнинг август ойига нисбатан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари индекси 101,7%га ўсиши кузатилди. Бунга сентябрь ойида кузатилган ёқилғи нархлари ўсиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
ЕИК маълумотига кўра 2023 йил сентябрь ойида бензин нархи августга нисбатан 102 %, 2022 йилнинг декабрига нисбатан эса 109,3 %га ошган. Дизель ёқилғиси нархи ҳам ўтган йилнинг декабрига нисбатан 9,8 %, электр энергияси эса 2,2 %га ошган.