Абдуқодир Тошқулов яна Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди

Тайинловга қадар у Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” хабар берди.
Тайинловга қадар у Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда ушбу лавозим тугатилган.
Абдуқодир Тошқулов 2017—2021 йилларда Термиз давлат университетига ректорлик қилган. 2021 йил январда олий ва ўрта махсус таълими вазири этиб тайинланганди.