Зеленский мурожаати Европа кенгашида қизиқиш уйғотмади – Словакия бош вазири

Роберт Фицо Европа кенгашининг Украинага оид муҳокамаларидан “ўта қаттиқ чарчаш” ҳис қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Европа кенгаши мажлиси иштирокчилари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг мурожаатини қизиқишсиз қарши олишди. Бу ҳақда Словакия бош вазири Роберт Фицо маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Зеленский 26 октябрь куни онлайн тарзда нутқ сўзлаган.
“Европа кенгаши мажлисида Зеленский видеомурожаатини қизиқишсиз қарши олишганига мен заррача ҳам ҳайрон бўлмадим. Вақт ўзгармоқда, куни кеча уни ҳар ерда қарсаклар билан қабул қилишарди, энди эса унга АҚШда бўлгани каби айрим қонунчилик палаталарида нутқ сўзлашига рухсат беришмаяпти”, - деди Фицо.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Европа кенгашининг Украинага оид муҳокамаларидан “ўта қаттиқ чарчаш” ҳис қилинган.
Медведев: Ғарб Украинадан қаттиқ чарчади
Словакия бош вазири ЕИ Киевга нисбатан АҚШ сиёсатидан намуна олаётгани ва тинчлик режасини таклиф этиш ўрнига Украинага пул ва қурол-яроғ юборишда давом этаётганини қайд этган. Унинг фикрича, Европа Иттифоқининг ўзининг шахсий ташқи сиёсати йўқ.
Сўнгги пайтларда Ғарб ОАВ Ғарб Украина можаросидан чарчагани ва Зеленскийни қўллаб-қувватлаш заифлашиб бораётгани ҳақида бот-бот ёзишмоқда. Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба ҳам Киев иттифоқчилари орасида Москва билан мулоқот қилишга чақириқлар тобора баралла янграётганини тан олган эди. Глобал Жанубни эса Украинани қўллаб-қувватлашга ундаш қўлдан келмаяпти.