Доллар, рубль ва евро ошди — 1 ноябрда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар сўмга нисбатан 15,19 сўмга қимматлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 15,19 сўмга қимматлашди ва 12 234,42 сўмни ташкил қилди. Евро бирданига 121,29 сўмга ошди ва 13 051,68 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 02,02 сўмга қимматлашиб, 133,21 сўмни ташкил қилди.