ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги Миллий кинология марказида халқаро итлар фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган иштирокчилар ва 200 дан ортиқ зотдор итларини намойиш этишди.
Мутахассислар уларни 79 та йўналиш бўйича баҳолашди. Хизмат итлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига иш фаолиятида ёрдам берадиган махсус маҳоратини намойиш этди. Масалан, жиноятчини қўлга олиш, контрабанда маҳсулотларини қидириш, таъқиб қилиш ва бошқалар.
Фестиваль қандай ўтгани ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.