Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россиянинг “Солнцепёк”лари Украина ҚКнинг Купянск йўналишидаги истеҳкомларига зарба берди

Россия "ТОС" тизимлари Купянск яқинидаги Украина Қуролли кучларининг таянч пунктлари ва бошпаналарига зарба берди — РФ Мудофаа вазирлиги.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Россиянинг “Солнцепёк” оғир ўт очиш тизимлари (ТОС) Украина Қуролли кучларининг Ивановка яқинидаги Купянск йўналишидаги истеҳкомлари ва бошпаналарига зарба берди, деб хабар қилди Ғарбий гуруҳ матбуот маркази раҳбари Сергей Зибинский РИА Новости агентлигига.

"Оғир ўт очиш тизимлари экипажлари Ивановка ҳудудидаги 32-механизациялашган бригаданинг бошпаналарида взводнинг истеҳкомлари ва шахсий таркиб тўпланган жойга зарба беришди", деди у.

Бундан ташқари, Су-34 қирувчи-бомбардимончилари экипажлари Песчаний, Загоруйковка, Берестовой ва Степовая Новоселовка ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 25-ҳаво-десант, 32- ва 43-механизациялашган бригадаларининг шахсий таркиби, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаси жамланган жойга зарба берди.
Зибинскийнинг сўзларига кўра, фронтнинг ушбу секторида душманнинг умумий йўқотишлари 90 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита Т-64 танки, учта пиёда жанговар машинаси, иккита автомашина ва иккита дронни ташкил этди.
Ҳозирги вақтда Россия Қуролли кучлари “Солнцепёк” ва “ТОС-2” “Тосочка” билан қуролланган.