МДҲ, ШҲТ ва КХШТ ҳамкорлиги Ғарб босими шароитида муҳим - Лебедев

МДҲ бош котиби МДҲ, КХШТ, БРИКС ва ШҲТ ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшма ҳарбий ва аксилтеррор машғулотлар кўмаклашинини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Коллектив хавфсизлик ташкилоти шартномаси (КХШТ) ҳамкорлиги Ғарб босимига қарши туришда муҳимдир. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди.
“Бу тузилмалар ҳамкорлиги Ғарб бизга ўтказаётган босимга қаршилик кўрсатишда жуда муҳим”, - деди Лебедев.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб нафақат МДҲ мамлакатларига, балки ШҲТга аъзо мамлакатларга босим ўтказмоқда.
“Биласизки, Хитойга доимо эътироз билдириб келишади. Шу боис бир бирга бўлишимиз, Ғарб томонидан бўлаётган босимга жавоб қайтаришимиз керак”, - деди МДҲ бош котиби.
У МДҲ, КХШТ, БРИКС ва ШҲТ ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшма ҳарбий ва аксилтеррор машғулотлар кўмаклашинини таъкидлади.