Мактабгача таълим агентлиги Қозоғистон болалар боғчасининг иш тажрибаси билан танишди

Мактабгача таълим агентлиги делегацияси “QARLYGASH-2023”– “Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ўқитишнинг замонавий тенденсиялари” II Халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон Мактабгача таълим агентлиги делегацияси Қозоғистонда ўтказилган халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этди, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.
Мактабгача таълим агентлиги делегацияси “QARLYGASH-2023”– “Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ўқитишнинг замонавий тенденсиялари” II Халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этди.
Мактабгача таълим агентлиги Қозоғистон болалар боғчасининг иш тажрибаси билан танишди
Унда ўзбекистонлик мутахассислар “Ўзбекистонда мактабгача таълим: сифатни ошириш тажрибаси ва истиқболли йўналишлари” мавзусида тақдимот қилишди.
Конференция доирасида Қозоғистон президенти Администрацияси тасарруфидаги “QARLYGASH” болалар боғчасининг иш тажрибаси билан танишилди.
Мактабгача таълим агентлиги Қозоғистон болалар боғчасининг иш тажрибаси билан танишди
Учрашув давомида болалар маркази ҳамда ёш болаларни тарбиялаш ва ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларини бошқариш ва жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.