Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Хитойдаги хавфсизликка оид Сяншань форумининг шунчаки меҳмони эмас, балки фахрий меҳмон бўлгани боиси нимада? Нега бу сафар форумга дунёнинг 90 та мамлакати ҳарбий тузилмалари вакиллари келишди ва уларнинг ниятлари жиддийми?
Чунки дунё ҳамма қайси томон бориши ҳал этилаётган қизғин паллада: кўпларнинг кўпчилик билан назоратсиз қарама-қаршилиги давом этиши ёки эски ва таниш “разрядка” сўзига қайтиш. Айнан шунинг учун форум мезбони Хитой ишни АҚШ билан “разрядка” сари олиб бормоқда. Стратегик мавзулар юзасидан энг қимматли ахборот ва энг обрўли нутқ сўзловчилар – улар у ерда, Пекинда.
Ўтган ҳафта ташқи ишлар вазири Ван И АҚШда бўлди ва у ерда нафақат қария Жо Байден, балки бу мамлакат маъмуриятидаги барча билан гаплашди. Камида иккита юқори даражадаги экспертлар йиғилишида нутқ сўзлади, интервьюлар берди. Унинг умумий ҳукми: ютуқлар ҳозирча етарли эмас. Иккинчи қудратли давлат билан бўлажак ҳамкорлик учун Пекин учун мақбул тамойилларни топишмади. Бир йилдан буён излашмоқда, бу вақт ичида АҚШ маъмуриятининг барча юқори лавозимли амалдорида Пекинда бўлишди, туташув нуқтларини пайпаслаш кўришди.
Ҳозир АҚШ нимага қарор қилгани ойдай равшан: Дональд Трамп даврида бошланган стратегик рақобатни аввалгидай давом эттира олишмайди, улар мағлуб бўлишмоқда. Икки ядровий давлатнинг икки уруши – Украинадаги ва Тайвань атрофидаги – имконсиз. Учтаси (Яқин Шарқда авж олаётганини ҳисобга олсак) ҳақидаги гапирмаса ҳам бўлади. Иттифоқчилар даҳшатда. Бироқ аниқ қандай чора кўриш кераклигини, қоронғу.
Бу ерда Пекин формуласи жуда оддий. Ўзаро ҳурмат, тинчгина яшаш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик (имкони бор жойда). Лекин бу АҚШ учун Хитойга қарши охири йўқ санкциялар, бу мамлакат атрофидаги денгизларда доим ўралашиб юрадиган ҳарбийларни бирор бир нарса қилиш керак бўлади. Ҳамма Хитой нарсасига бўлган ёмон кўришлик ҳақида оғиз очмаса ҳам бўлаверади. Таслим бўлиш? Нафас ростлаб олиш?
Ван Иннинг АҚШга сафари якунларига кўра келаси ойда Калифорнияда бўладиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида Си Цзиньпин ва Жо Байденнинг юзма-юз учрашувини ташкил этиш қарор қилинган. Бироқ бу оз. Шунга ўхшаш учрашув бир йил илгари Индонезияда бўлганди, ва АҚШ ундан кейин аввалги позицияларига қайта бошлаган. Бу ерда сайловлар ва бир ярим йилдан кейин Вашингтондаги ҳукумат кимнинг қўлида бўлиши ноаниқлиги омиллари ҳам бор.
Демак: ёки бўлади, ёки бўлмайди. Жуда ўхшаш вазият 1970 йиллар бошида бўлганди ва 1972 йил 30 майдаги Брежнев ва Никсоннинг машҳур Москва декларациясига олиб келган эди. Қайд этиш жоизки, у “СССР ва АҚШ ўзаро муносабатларининг асослари” деб аталганди, яъни гап, худди бугунгидек ХХР ва АҚШ ўртасидаги, тамойиллар ҳақида бормоқда. Қандай? Қуйидагича: ядро асрида тинч яшашнинг муқобили йўқ, икки мамлакат хавфсизлик манфаатлари тенг ҳуқуқлилик тамойилларига (яъни хурматга) асослаган ва ҳоказо.
Ўшанда кескинлик юмшатиш деб аталган жараён бошланганди – ундан ортиғи эмас. Дўстлик эмас, қарама-қаршиликни камайтириш холос.
Ўшанда бу нима сабабдан рўй берганди? Бугун Хитой ва Америка ўртасидаги худди сабабларга кўра. АҚШ Ҳиндихитойдаги урушни ютқазаётган эди, америка жамияти ва давлати парчаланиши кетаётган эди. Ёдга оламиз, ўша пайтда ким Вьетнам осмонида бўлажак сенатор Маккейн бўлган америка самолётларини уриб тушурган. Икки йирик давлат ўртасидаги ядро уруши яқин эди, қандай ҳаракат қилишликка қарор қилиш лозим эди: у сари бориш керак ёки ундан қочиш керак. Бу худди ўша тамойилларни ишлаб чиқишни англатарди: биз рақобатлашамиз, бироқ тинчлик билан, бош устига, Вашингтоннинг шўрпешона иттифоқчилари ҳам шуни исташарди.
Демак, модель ва намуна бор. Нега бу жараён секин ва оғир кечяпти – бу гал Вашингтон ва Пекин ўртасида. Бир нечта сабабларга кўра. СССР Брежнев даврида ядро арсеналлари бўйича АҚШ билан тенг эди, лекин Американи халқаро савдо-сотиқ бўйича орттда қолдирмас эди ва ЯИМ баробар эмас эди. СССРнинг бугун Хитойникига қараганда иттифоқчилари ва ҳамкорлари камроқ эди. Рубль дунё молиясида доллар билан рақобат қилмасди (айтганча, бугун юань – дунёнинг бешинчи валютаси холос, лекин унинг муомилага кириш соҳаси кенгайиши суръати жуда юқори). Қисқаси, бугун америкаликлар учун ҳаммаси тобора қийинроқ ва жиддийроқ.
Сўз сўнггида айрим бир фикрлар. “Разрядка” №2 Россияга, шубҳасиз, кўплаб сабабларга кўра фойдали – у биринчи каби бутун дунё вазиятини соғломлаштиради, камида уни кўпроқ олиндан башорат қилиш мумкин қилади. Кейин худди шу схема билан Россиянинг АҚШ билан галдаги “разядка”си бўлади – муносабатлар тамойилларини узоқ ишлаб чиқиш. Сўнггиси: 70 йиллар ҳаморклик ва ҳурматда ҳаётнинг катта ва умумий кутилмалари белгилари остида ўтди, бироқ кейин Америка тирилиб, чирқиллай бошлаганини ёддан чиқармаймиз: нафас ростлашни бас қилиб, аввалги якка ҳукмронликка қайтиш фурсати етмадими?