Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг энг яхши футболчиси бўлди

Август ойида Москва клубига ўтган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи қисқа вақт ичида жамоада ҳурмат қозонишга муваффақ бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Россиянинг ЦСКА жамоасида тўп сураётган ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев "Сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси" мукофотига сазовор бўлди.
"Сентябр ойининг энг яхши ўйинчиси" мукофотини ЦСКА бош директори Роман Бабаев топширди. У Аббосбекнинг профессионал тайёргарлик даражасини юқори баҳолади.
2023 йилнинг август ойида Ўзбекистоннинг "Пахтакор" клубидан ЦСКА клубига ўтган Аббосбек Файзуллаев қисқа вақт ичида янги жамоада ҳурмат қозонишга муваффақ бўлди.
Россиялик футбол шарҳловчилари Аббосбекни "РПЛнинг янги юлдузи" деб атамоқда. Футбол мухлисларини унинг яхши техникаси, кучли зарбаси, шиддатли тезлиги ва ноодатий узатмалари ҳайратга солган. Аббосбек қисқа вақт ичида асосий таркибга кириш, голли узатмалар бериш ва гол уришга муваффақ бўлди.
Нападающий ЦСКА Аббосбек Файзуллаев признан лучшим футболистом ЦСКА по итогам сентября.