ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Бугун кечқурун Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида магнитудаси 4,2 балли зилзила қайд этилди, деб хабар қилмоқда Туркия табиий офатларни бошқариш маркази (AFAD).
"Департамент хабарига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 19.25 да, Гёксун аҳоли пункти яқинида қайд этилган. Зилзила эпицентри 7,07 километр чуқурликда жойлашган", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида тўққиз соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлган эди. Ўшанда ер силкинишлари мамлакатнинг 11 вилояти ва қўшни давлатлар, жумладан, Сурияда ҳам сезилган. Туркия ҳукумати зилзилаларни “аср фалокати” деб атади. Туркия жануби-шарқида 6 февраль куни юз берган зилзила қурбонлари сони 50,5 минг кишига етди.