ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Жамшид Каримов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Президент тегишли фармонни имзолади.
Каримов 2020 йилнинг февралидан буён у ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари — йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ундан аввал Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари — йўл-патрул хизмати бригадаси командири лавозимида фаолият юритган.
Транспорт назорати инспекциясига вақтинча Фахриддин Салихов раҳбарлик қилиб келаётган эди.