Параосиё ўйинлари иштирокчилари Тошкент аэропортида қандай кутиб олинди — фото

Расмий кутиб олиш маросимида мутасаддилар, мураббийлар, жамоа аъзоларининг яқинлари ва дўстлари иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. ​Параосиё ўйинлари иштирокчилари Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди, дея хабар берди Uzbekistan airports.
Кеча Ханчжоу шаҳридаги IV Параосиё ўйинларида иштирок этган миллий терма жамоа пойтахтга етиб келди.
1 / 8
2 / 8
3 / 8
4 / 8
5 / 8
6 / 8
7 / 8
8 / 8
Ўзбекистон терма жамоаси Параосиё ўйинларидаги иштирокини якунлаб, 11 спорт тури бўйича 79 медаль – 25 олтин, 24 кумуш ва 30 бронза медалини қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик пара-спортчилар 44 иштирокчи давлат орасидан кучли ўнталикка кириб 8-ўринни эгаллади. Бу эса ўз навбатида Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижа бўлди. Жамоани Тошкент аэропортида расмий кутиб олиш маросимида мутасаддилар, мураббийлар, жамоа аъзоларининг яқинлари ва дўстлари иштирок этди.
Ўзбекистон параосиё ўйинларида энг яхши натижасини янгилади