ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Мудофаа вазирлиги жамоаси Корея Республикасида илк бор ўтказилган Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этди.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Кореядаги халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
© Пресс-служба министерства обороны Узбекистана
Мазкур мусобақа давомида жанговар ҳаракатлар реалликка яқин бўлиши учун шаҳар ва тоғ ҳудудларида ташкил этилган амалий машғулотларда томонлар қарама-қарши куч сифатида жанг олиб борди. Унда асосан, дунёнинг етакчи давлатларидан сараланган жамоалар иштирок этди.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Кореядаги халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
© Пресс-служба министерства обороны Узбекистана
"Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси пухта ва самарали ташкиллаштирилган тайёргарлик натижасида мусобақа мобайнида жасурлик, ғалабага бўлган иштиёқ, юксак даражадаги касбий ва руҳий тайёргарлик, шунингдек, шахсий таркибнинг жипслигини намоён этди", — дейилади хабарда.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Кореядаги халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
© Пресс-служба министерства обороны Узбекистана
Мусобақанинг 12 та “жанги”да ўзбекистонлик ҳарбийлар 10 та ғалаба билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ҳамда Корея республикаси жамоаларига насиб этди — тўрттадан ғалаба.