Исроил-Фаластин можароси

Исроил армияси Суриянинг ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди

Исроил армияси Суриядан ўққа тутилгани ва жавоб ўқ узгани ҳақида хабар берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) бутун мамлакат бўйлаб ўққа тутилишига жавобан Суриядаги ҳарбий инфратузилмага ҳужум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ҳарбийларнинг Telegram-каналига таяниб хабар берди.
“Бир мунча вақт аввал, якшанба куни эрталаб Суриядан Исроил ҳудудини ўққа тутганига жавобан ЦАХАЛ авиацияси Сурия ҳудудидаги ҳарбий инфратузилмага зарба берди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Исроил армияси Суриядан ўқ узилганини аниқлагани ва жавобан ўқ узганини маълум қилганди.