ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Фаластин-Исроил можароси бўйича позицияси минтақада муваффақиятсизликка учраган АҚШ устидан унинг обрўйини кўтарди. Бу ҳақда америкалик профессор Жон Миршаймер “Judging Freedom” YouTube-каналига берган интервьюсида маълум қилди.
“Байден маъмурияти балчиққа ботган бир пайтда Путин ҳозир бу масала юзасидан (Фаластин-Исроил можароси) наф келтирадиган позицияни эгаллаган”, - деди Миршаймер. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Экспертнинг таъкидлашича, “икки халқ учун иккита давлатни” тузишни қаратилган Россия позицияси ва Путиннинг фаластинликлар ва исроиллик яҳудийлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш юзасидан билдирган фикрларига дунёда кўплаб кишилар қўшилмоқда.
7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилга оммавий ракета ҳужуми уюштирди ва чегараолди ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторини ракета ва самолётлар ёрдамида бомбардимон қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо сектори тўлиқ қамал қилинганини эълон қилди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди.
Россия президенти Владимир Путин Исроил-Фаластин муаммосини фақат бир йўл билан — БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги қарорига асосан мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали ҳал этилиши мумкинлигини айтган. Бугунги кунда фақат Исроил давлати яратилган, Фаластин ҳудудлари эса тўлиқ озод қилинмаган.