АҚШ яқин кунларда Финляндия билан мудофаа шартномаси тузади — ОАВ

Шартномада АҚШ ҳарбийларининг Финляндиядаги мақоми, уларнинг жойлашиш ҳудуди белгиланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Яқин ҳафталарда Финляндия Қўшма Штатлар билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим тузади, деб хабар беради Финляндия ОАВлари. РИА Новости хабарига асосан.
“Расмий даражадаги келишув шу ҳафтанинг бошида имзоланиши мумкин”, — деди манбалар Helsingin Sanomat газетасига.
Хабарда айтилишига кўра, келишувда АҚШ ҳарбий контингентини жойлаштириш ҳудуди масаласи ҳам акс этган бўлади. Масалан, Норвегия билан келишувда АҚШ ҳарбийларини жойлаштириш учун фақат учта ҳудуд белгиланган. Дастлабки маълумотларга кўра, Финландия бу маслада АҚШга "янада мослашувчан" ёндашувга рози бўлган, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 29 сентябрда Финляндия ҳукумати АҚШ билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар бошланган эди. Муҳокама жараёнида АҚШ қўшинларнинг Финляндия ҳудудидаги мақоми, шунингдек солиқ, божхона тўловлари ва бошқа масалаларни тартибга солади.
Финландия 2023 йилнинг апрел ойида НАТОга аъзо бўлди. Москва буни ва ҳали блокга қўшилмаган Швециянинг ушбу ҳаракатларини Россия ғарбий чегараларида беқарорлаштирувчи омил деб баҳолади. Бунга жавобан Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ленинград ва Москва ҳарбий округларини ташкил этиш орқали Россия ушбу йщналишда щз қуролли кучлар гуруҳни кучайтиришини маълум қилди.