Афғонистонда электротехника маҳсулотлари намойиш этилди

"Узэлтехсаноат" Афғонистондга электротехника маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Афғонистонда 29-31 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган кўргазмада Ўзбекистон электротехника саноати маҳсулотлари намойиш этилди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация таркибида "Ўзелтехсаноат" уюшмаси корхоналари ҳам ушбу кўргазмада фаол иштирок этдилар.

Кўргазмада "Ўзелтехсаноат" уюшмаси Афғонистон бозорида талабгир бўлган 30 дан ортиқ маҳсулотларни намойиш этишди. Улар орасида кабель-сим маҳсулотлари, қуёш панеллари, инвентерлар, маиший техника воситалари, сим-карталар ва бошқа электротехника маҳсулотлари тақдим этилди.

Афғонистон ҳукумати вакиллари билан музокаралар олиб борган уюшма Мирзиёд Юнусов раиси уларга Ўзбекистон электротехника саноати имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди, ушбу йўналишда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Кўргазма доирасида Афғонистон ташкилотлари билан электротехника маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.