Украина Европани қачон газсиз қолдириши маълум қилинди

Чернишов: Украина 2024 йилда Россия газининг транзити бўйича шартномани узайтирмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Украина Россия газининг транзити бўйича 2024 йил якунида тугайдиган келишувни узайтирмоқчи эмас. Бу ҳақда “Нафтогаз” раҳбари Алексей Чернишов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Ушбу келишув 2024 йил охиригача якунланади... Биз бу транзитни давом эттириш ташаббуси билан шуғулланмаймиз. Шартнома тугайди - транзит тўхтайди", — деди у.

Чернишовнинг таъкидлашича, Украина қиш арафасида "Европани таъминлаш зарурати" туфайли энди Россия газидан воз кечмайди.
Украина энергетика вазири Герман Галущенко, июнь ойида Financial Times нашрига хабар беришича, Россия билан газ транзити бўйича келишувни 2024 йилда узайтириш бўйича келишувга эришиш имкониятлари жуда паст эканини айтди.
2019 йилда томонлар беш йиллик транзит шартномасини имзоладилар, унга кўра, “Газпром” биринчи йилда 65 миллиард куб метр, кейинги тўрт йилда эса ҳар бири 40 миллиард кубометр газ қазиб олишни кафолатлайди.