Меҳмонхонанинг қайси қавати энг хавфсиз — собиқ агент жавоби

Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими меҳмонхонанинг қайси қавати энг хавфсиз эканлигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими меҳмонхонанинг қайси қавати энг хавфсиз эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости Mirror нашрига таяниб хабар берди.
Марказий разведка бошқармасининг собиқ зобити ва Федерал қидирув бюросининг махсус агенти Трейси Уолдер меҳмонхонада қолиш вақтида хавфсизликка қай даражада эътибор қаратиши ҳақида маълум қилди.
Биринчидан, Трейси ҳар қандай таҳдидлар учун ҳудудни олдиндан текширади - турар жой яқинида нима борлигини аниқлайди.
Иккинчидан, у телефонига фавқулодда вазият юзага келганда унинг жойлашуви ҳақида хабар берувчи иловани ўрнатади.
“Меҳмонхоналарда собиқ агент ҳар доим учинчи қаватдаги хонани танлайди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, фавқулодда вазиятда, юқорида жойлашган хонадан кўра, у ердан чиқиш осонроқ. Шу билан бирга, бундай қават кўчадаги ўғрилар учун мавжуд эмас.
Трейси ўз хонасида ҳар доим эшикни қулф ва ўзи билан олиб юрадиган эшик тўхтатувчи (стоппер) билан ёпади. У хусусий уйни хавфсиз деб ҳисобламагани учун ижарадан бош тортади.