Хитой маданият ва туризм вазири Ўзбекистонга келди — ташрифдан мақсад

Юқори мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Кеча, 27 октябрь куни Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Юқори мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.
Азиз Абдухакимов встретил министра культуры и туризма КНР Ху Хепина
“Ташрифдан мақсад Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган қатор учрашувлар ўтказишдан иборат. Шунингдек, ХХР маданият ва туризм вазири “Хитой маданияти кунлари” доирасидаги гала-концертда иштирок этиб, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги туризм масканларига ташриф буюради”, - дейилади хабарда.
Азиз Абдухакимов встретил министра культуры и туризма КНР Ху Хепина
Шунингдек, ташриф доирасида Ху Хепин БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили ва Азиз Абдуҳакимов билан уч томонлама учрашув ўтказади.
Маълумот учун, туризм соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкамланиши натижасида 2023 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистонга Хитойдан 21 мингдан ортиқ сайёҳ келган.
Эслатиб ўтамиз, “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллиги муносабати билан 28 октябрь куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” Ўзбекистон-Хитой маданий алмашинув кўргазмаси очилади.