Тошкентда Халқаро “Инновация-2023” илмий-амалий анжумани ўтказилди

Тадбирда Ўзбекистон, Беларусь, Ҳиндистон, Испания, Россия, Қозоғистон, Туркиядан фан докторлари, профессорлар ва фан номзодлари иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Тошкентда Халқаро “Инновация-2023” илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон, Беларусь, Ҳиндистон, Испания, Россия, Қозоғистон, Туркиядан фан докторлари, профессорлар ва фан номзодлари иштирок этди.
Анжуман дастурига 14 ялпи маърузалар ва 108 шўъбадаги маърузалар киритилди.
Анжуман лойиҳаси - ёшлар ва таълим муаммолари, тармоқли инновациялар, энергия ва захираларни тежаш, кончилик иши ва металлургия, математика ва математик моделлаштириш, автоматик бошқарув, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш тизимлари, экология муаммоларини, саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасини ўз ичига олди.
Анжуман доирасида энг муҳим илмий-амалий ва таълим йўналишлари бўйича 7 шўъбада иш олиб борилди.
Булар:
Ёшлар ва таълим муаммолари. Таълим ва фан сохасини рақамлаштириш;
Иқтисодиёт тармоқларидаги инновацион жараёнлар;
Табиий, минерал-хом ашё ва иссиқлик энергетик захиралардан оқилона фойдаланиш муаммоларини ҳал қилиш учун инновацион технологиялар ва усуллар;
Кон иши ва металлургия. Геология;
Ахборот технологиялари ва иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш.Автоматик ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари;
Тизимли таҳлил ва математик моделлаштириш;
Сув – Саҳро – Экология, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги.
Ушбу йўналишдаги анжуман йигирма бешинчи марта ўтказилди. Олдинги анжуманлар Шаҳрисабзда (1996 й.), Навоийда (1997 й), Фарғонада (1998 й.), Термизда (1999 й.), Бухорода (2000 й.), Тошкентда (2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018, 2019, 2021, 2022 йилларда) ўтказилган.
Анжуманлар инновацион маданиятни шакллантириш, инновацион-технологик ривожлантириш бўйича ишларда олимлар, саноатчилар ва ёшларнинг иштирокини жадаллаштиришга; Ўзбекистондан фан ютуқларини жамлаш ва намойиш этиш, маданий, илмий ва техник ҳамкорлик соҳасида тажриба алмашиш ва халқаро муносабатларни ривожлантириш, хорижий иштирокчиларни Ўзбекистоннинг катта интеллектуал ва иқтисодий салоҳияти билан таништириш орқали хорижий инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган.