Тошкентда ноябрдан йўл ҳақи нархи оширилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақи нархлари оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрида жорий йил 1 ноябрдан бошлаб жамоат транспортида йўл ҳақи нархлари оширилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда. Унга кўра, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул ва банк карталари орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланмоқда.
Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдаланса, йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайди. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади.