Татаристон раиси Фаррух Зокировга халқ артисти унвонини берди — видео

Миннихановнинг таъкидлашича, Татаристон Россиянинг Осиё ва Шарқ мамлакатлари билан дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Татаристон раиси Рустам Минниханов “Ялла” гуруҳининг бадиий раҳбари Фаррух Зокировга “Татаристон халқ артисти” фахрий унвонининг кўкрак нишонини топширди. Бу ҳақда “Татар-информ” хабар берди.
Миннихановнинг таъкидлашича, Татаристон Россиянинг Осиё ва Шарқ мамлакатлари билан дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда.
Фаррух Зокиров Татаристонга “Россия-Шарқ” (“Қозондаги Шарқ бозори”) халқаро миллий маданият фестивалида иштирок этиш учун ташриф буюрганди.
Минниханов Зокировга фестивалга кўрсатган эътибори, мусиқа санъати ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.